Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сайхунободда "Маърифат боғи" ташкил этилди

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида Сайхунобод туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, бир гуруҳи адабиёт ва санъат намоёндалари иштирокида мингга яқин дарахт кўчати ўтказилиб, "Маърифат боғи" ташкил этилди.

Кўчат экиш тадбирида сўзга чиққан Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов халқимизни мақом эшитишга ундади.

"Сайхунободда иқтисодий уйғониш бошланган эди. Энди эса биз маънавий уйғотамиз. "Маърифат боғи"га радиоузеллар ўрнатдик. Шунингдек, бу каби радиоузелларни туманнинг барча маҳаллаларида ўрнатмоқчимиз. Ушбу йўналишда ҳам "Сирдарё тажрибаси"ни йўлга қўямиз. Шундан сўнг ушбу тажрибани бошқа ҳудудларга ҳам жорий этиш режалаштириляпти. Яъни маҳаллада мақом янграб туради. Қулоқларни мақомга ўргатайлик, кейин хиргойи қилиб юришади", деди Отабек Ҳасанов.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш