Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
“Янгиер” санаторийсида янги сузиш ҳавзаси

Наврўз азалдан янгиланиш ва яшариш байрами сифатида юртимизда қадрланиб келинган. Шу сабабдан инсоният баҳорни соғиниб кутади. Чунки баҳор келиши билан янгилик, яхши хабарлар қанот ёзади.

Шундай янгиликлардан бири– Сирдарё вилоятидаги “Янгиер” санаторийсида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси саъй-ҳаракати билан қуриб битказилган замонавий ёпиқ бассейннинг ишга туширилиши бўлди. Юртимиз бўйлаб Наврўз байрами шукуҳи кезиб юрган фараҳбахш кунларда мазкур ижтимоий объектни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари С.Норматов, Касаба уюшмалари Сирдарё вилояти кенгаши раиси Р.Турсунмуродов, Янгиер шаҳар хокими О.Носиров, соҳа мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Янги Ўзбекистонда Президентимиз ташаббуси билан инсон қадрини улуғлаш йўлида барча соҳаларда бирдек амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, оддий одамлар турмуш фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида алоҳида таъкидланди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Янгиер” санаторийсида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳам айнан ушбу мақсадларга йўналтирилган. Бу ерда 7 миллиард 850 миллион сўм маблағ эвазига дам олувчилар учун барча зарур шарт-шароит яратилган. Маскандаги қурилиш ишларини Р.Маҳмудов раҳбарлигидаги “PROJEKT EMPIRE” МЧЖ моҳир қурувчилари саккиз ойда бажарди. Шунингдек, мазкур иншоот барча зарур замонавий анжомлар ҳамда инвентарлар билан жиҳозланди.

Касаба уюшмалари тизимидаги “Янгиер” санаторийси Сирдарё вилоятидаги бальнеологик ва иқлимий курорт ҳисобланади. Санаторийнинг умумий майдони 33,96 гектарни ташкил этгани ҳолда, маъданли сувининг таркиби йод ва бром минералларига бой.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан барпо этилган “Янгиер” санаторийси жойлашган ҳудуди, табиати, ер тубидан чиқаётган шифобахш маъданли суви таркибидаги органик минерал тузларнинг даволаш таъсирига кўра, кардиологик, неврологик, гинекологик, урологик ва ҳаракат таянч касалликларини даволаш учун ихтисослаштирилган.

–Ушбу сузиш ҳавзасининг ишга туширилиши сиҳатгоҳимизда тарихий воқеа бўлди, десам адашмаган бўламан, – дейди сиҳатгоҳ раҳбари Абдураҳим Муҳаммадиев. – Бу ерда инсон саломатлигини тиклаб олиши учун барча шарт-шароит яратилган. Бундан ташқари, сузиш ҳавзасида мини спорт зал, фитнес бар, турк ҳаммоми, сауна, биллиард хона ҳам мавжуд. Бугундан бошлаб сиҳатгоҳимизнинг нуфузи ва даволаш имкониятлари янада ортиб, дам олувчи юртдошларимизнинг севимли масканларидан бирига айланади.

Шунингдек, тадбир давомида Бобур маҳалласида истиқомат қилаётган 20 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.сиси

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш