Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Ҳоким Ўскан бобони йўқлаб борди

Сирдарё вилоятида ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сафи йилдан йилга камайиб, бугунги кунда атиги бир нафар уруш қатнашчиси истиқомат қилмоқда.

Боёвут туманидаги Усмон Юсупов маҳалласида яшовчи Ўскан бобо Ҳожиманов Сирдарёдаги ягона Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисидир. Отахон ўтган йили муборак 100 ёшни қаршилаган эди.  

Наврўз байрами муносабати билан Сирдарё вилояти ҳокими, Акмалжон Маҳмудалиев Ўскан бобо Ҳожимановни йўқлаб борди.

Вилоят ҳокими уруш фахрийсига давлатимиз раҳбарининг Наврўз байрами муносабати билан йўллаган табрик хатини ўқиб берди. Пул мукофоти ва эсдалик совғаларини топширди.

Ўскан бобо ҳоким билан дилдан суҳбатлашиб, жангларда иштирок этган пайтларидаги ўчмас хотираларидан сўзлади.  

Ўскан бобо Ҳожиманов 1943 йилда фронтга отланиб, Москва остоналаридан Кенигсберг шаҳрини озод қилишгача бўлган жанггоҳларни босиб ўтди. Одер дарёсини кечиб ўтишда мардлик намунасини кўрсатди. Урушнинг охири кўриниб қолганда яраланди. Ярославль областининг Рибинск госпиталида бир ярим йил даволанди. 1950 йил Зомин туманидаги она қишлоғи Аччига кириб келди.Тез орада Боёвутга кўчиб ўтиб, 30 йил хўжаликда шофёрлик қилди. 74 йилдиркиБоёвутда умргузаронлик қилмоқда. Турмуш ўртоғи Новвотой момо билан 10 нафар фарзандни вояга етказиб, элга қўшди.  

– Бугунги кун сира ҳам ёдимдан чиқмайди, – дейди Ўскан бобо Ҳожиманов. – Аллоҳнинг инояти билан ўтган йили юз ёш билан юзлашдим. Фарзандларим, келинларим, набира-чевараларимнинг қуршовидаман.  Президентимизга минг раҳмат, биз нуронийларнинг кексалик гаштини суришимизга барча шарт-шароитларни яратиб берди. Вилоят ҳокими ҳам тез-тез ҳолимдан хабар олиб туради.  

Сўровдан Ўскан бобонинг кўнгли тоғ қадар ўсди. Маҳалладошлар, қариндош-уруғлар унинг хонадонига келиб, отахонни байрам билан табриклаб, унинг дуоларини олиб кетишмоқда.  

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш