Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Наврўз байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият юритади

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра, бу йил Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан юртдошларимиз иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олади.

Ана шу даврда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 1 800 нафардан ортиқ тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

11 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника;

37 та оилавий поликлиника;

72 та оилавий шифокор пункти;

40 та маҳалла тиббиёт пункти;

15 та ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг вилоят филиали ҳамда туман ва шаҳарлардаги 9 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. 

Вилоят бўйича 95 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 11 та туғуруқ, 11 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради. 

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг (67) 225-05-33 ишонч рақами орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олишингиз мумкин.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш