Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Наврўз шодиёналари Сирдарё туманидан бошланди

Халқимиз баҳорни, яшариш ва янгиланиш фасли – Наврўзи оламни ҳамиша орзиқиб, интизорлик билан кутади. Наврўз мамлакатимизда яшаётган барча миллат ва элат вакилларининг севимли байрамига айланган. Сирдарё тумани марказидаги "Эзгу ниятлар" хиёбонида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида ташкил этилган байрам шодиёнасида ана шу аҳиллик, юртимиздаги миллатлараро дўстлик яққол намоён бўлди.

Турли миллат вакиллари, корхона-ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокидаги сайилда миллий ўйинлар, спорт мусобақалари, концерт дастурлари, шунингдек, миллий таомлар кўргазмаси намойиш этилди.

Миллий маданият марказлари, фольклор-этнографик жамоалар чиқишлари, таниқли хонанда Мухлис Бердиев томонидан куйланган қўшиқлар барчага байрам кайфиятини улашди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш