Сайхунобод туманининг Иттифоқ маҳалласида яшовчи 70 ёшни қаршилаган Рисолат опа Ғуломовани ҳамқишлоқлари ва туман аҳолиси бирдек ҳурмат қилади. Опанинг тумандаги 21-оилавий поликлиникада тиббиёт ходими бўлиб ишлаб келаётганига ҳам 51 йил тўлибди. Бу орада турмуш ўртоғи марҳум педагог Жалолиддин ака билан уч фарзандни вояга етказиб, ўқимишли қилди.
Рисолат опа жуда тиниб-тинчимас инсон. Унинг 14 сотихли томорқасида етиштираётган маҳсулотлар барча маҳалладошларига манзур. Бундан ташқари 20 дан зиёд қўй, 10 та асалари уяси, 40 тача паррандаси бор. Опа набираси Шоҳруҳга ҳам меҳнат қилишни ўргатган. У йигирмата қуён парвариш қилмоқда.
Ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар кўмагида қурилган 2 сотихли иссиқхонада ҳозир турли кўкатлар етилган. Ўттиз туп лимони ҳам ранг олди. Тувакларда етиштираётган қулупнайлар кўзни қувнатади.
Куни кеча давлатимиз раҳбари Сайхунобод туманига ташрифи чоғида Ғуломовлар хонадонида бўлиб, Рисолат опа билан суҳбатлашди ва томорқани кўздан кечирди ва энг намунавий хонадон дея эътироф этди.
– Кечадан буён қувончим босилгани йўқ, – дейди Рисолат опа Ғуломова. –Президентимизнинг биздек оддий хонадонга ташрифлари, томорқамиздаги камтарона меҳнатларимизга берган ижобий баҳолари, дўстона суҳбатлари, кучимга-куч, ғайратимга-ғайрат қўшди. Президентимиз билан бўлган учрашув ҳаётимдаги энг бахтли кунларимдан бири бўлиб қолади.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи