Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Рахимжон Бобоев вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Умаров Абдурахим Абдулхамидович вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Абдурахим Умаров 1985 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2008 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Акциядорлик тижорат Халқ банки Сирдарё вилояти филиалида турли масъул лавозимларда, мазкур тайинловга қадар эса филиал бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш