Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
ГулДУ талабалари учун "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси стипендияси" жорий этилади

Ёшларларни қийнаётган муаммолар, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганишга қаратилган «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» бу гал Гулистон давлат университетида ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Темурбек Поёнов иштирок этди. Сўзга чиққанлар ёшларга оид давлат сиёсати доирасида юртимизда Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Йиғилганларни бўш вақтдан унумли фойдаланиш, яратилаётган имкониятларга муносиб бўлишга чақирди.

Асосийси, очиқ мулоқот тарзида ўтган бу учрашув икки томон ҳам кутган мулоқот экани сезилиб турди. Ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.

Хусусан, йигит-қизларинг маҳаллий координаторлар, волонтёрлар ва “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари учун семинар-тренинглар ташкил этиш, Гулистон давлат университетида янгидан барпо этилаётган Ахборот-ресурс маркази китоблар фондини бойитиш, Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан ёш шоирлар танловини ўтказиш, шунингдек, вилоятда анъанавий тарзда ўқув йилининг ҳар чорагида аъло баҳоларга ўқиётган, намунали хулқи билан бошқаларга ўрнак бўлаётган мактаб ўқувчиларини оромгоҳларга юборишни назарда тутувчи “Аъло таътил” лойиҳасини йўлга қўйиш каби таклифлари раҳбарлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Темурбек Поёнов Гулистон давлат университетида таҳсил олаётган талабалар учун "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси стипендияси" таъсис этилишини маълум қилди. Қайд этилишича, мазкур стипендия совриндорлари 5 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.

Учрашув якунида турли йўналишлар бўйича муваффақиятларга эришаётган ёшлар, уларга яқиндан кўмак бераётган етакчилар, масъулларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар, вилоят сардорлар кенгаши аъзоларига мамлакатимизнинг тарихий ва диққатга сазовор шаҳарларига саёҳат йўлланмаси топширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш