Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда “сувчилар мактаби” очилди

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” канали бошқармаси биносида Сув хўжалиги вазирлиги, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ва “Агробанк” АТБ кўмагида “Сувчилар мактаби” очилди.

— Ушбу лойиҳани амалга оширишда Туркия, Испания, Хитой давлатлари тажрибалари ўрганилди, — дейди “Сувчилар мактаби” менежери Тўлқин Камалов. — Ўқув дастурлари хорижий тажриба асосида такомиллаштирилиб, сув ресурслари, ундан оқилона ва самарали фойдаланишда янги инновацион технологияларни жорий этиш, экин майдонларидан юқори ҳосил олиш билан боғлиқ ўқув дастурлари йўлга қўйилди. Мактабда фермер хўжаликлари, агрокластер ҳамда сув хўжалиги ходимлари учун 5 кунлик ўқув машғулотлари олиб борилади. Амалий машғулотларга бориш-келиш учун махсус жиҳозланган микроавтобус ҳам келтирилади.

Ўқув дастурлари икки босқичда амалга оширилиб, биринчисида тингловчилар сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан бўйича малакасини оширса, иккинчи босқичда Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасидаги амалий машғулотларда иштирок этиб, ўз тажрибаларини орттирадилар.

Ўқув-машғулотларни ўтишга сув хўжалиги тизимида катта тажрибага эга мутахассислар, “Агробанк” АТБнинг малакали ходимлари, лойиҳага алоқадор олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда Туркия, Испания, Хитой давлатларидан мутахассис-экспертлар жалб қилинди.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш