Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Мактаблардаги муаммолар, уларни ҳал этиш ва таълим сифатини оширишга бағишланган учрашув ўтказилди

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ўқитувчи ва мураббийлар, мактаб директорлари билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида мактаблардаги муаммолар, уларни ҳал этиш ва таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнлари ҳамда ишлаб чиқариш соҳаси ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Тажрибали педагогнинг бу борадаги фикрлари тингланди.

Билдирилган таклиф ва ташаббуслардан келиб чиқиб, вилоят ҳокими бошчилигида илғор ўқитувчи ва педагог ходимлардан ташкил топган жамоатчилик кенгаши тузишга келишиб олинди.

Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш, битирувчи синф ўқувчиларини олий таълим билан қамраб олиш борасида мактабларда кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганиш, уларга имкон қадар кўмаклашиш кенгаш аъзоларининг бирламчи вазифаси бўлиши таъкидланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш