Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда “Соғлом оила” хонаси очилди

Аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сирдарё туманидаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Соғлом оила” хонаси ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова вилоятга ташрифи доирасида туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов ҳамроҳлигида маҳалла идорасида очилган “Соғлом оила” хонасига ташриф буюрди.  

Яқинда фаолият бошлаган, бирламчи тиббий-санитария муассаса, унинг 2 200 нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббий бригада аъзолари билан учрашиб, улар олдида турган вазифа, уни ижро этиш механизмлари борасида мулоқот қилинди.  

Сўнг, масъуллар ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган, ижтимоий аҳволи оғир, саломатлик кўрсаткичида жиддий муаммоси бор фуқаролар хонадонида бўлди. Суҳбат чоғида аҳоли саломатлиги билан боғлиқ қўшимча тиббий скрининг ўтказиш, бу борадаги ишга республика ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг профессор, малакали мутахассисларини жалб этиш ва амбулатор шароитда даволаш, саломатлигини тиклаш юзасидан таклифлар билдирилди.  

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш