Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Ватан ҳимоячилари Президент мактабида

Гулистон шаҳридаги Президент мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни олдидан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг бир гуруҳ ходимлари ва ҳарбий қисм хизматчилари иштирок этди. Тадбирда мамлакатимиз мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, армия ва халқ бирлигини уйғунлаштириш борасида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар янги босқичга кўтарилаётганлиги алоҳида таъкидланди.  

Вилоят божхона бошқармасига тадбирларда фаол иштирок этганлиги учун Президент мактабининг ташаккурномаси топширилди.  Байрам тадбири давомида Президент мактаби ўқувчилари томонидан Ватанимизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари намойиш қилинди.  

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш