Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят бўйича 788 км автомобиль йўли ва 20 та кўприк таъмирланди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, халқаро стандартларга мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, йўл ҳаракати қулайлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ йўл инфратузилмасини комплекс такомиллаштириш борасида янги вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланди. Бу эса, соҳани янада ривожлантиришга туртки бўлди.

Хусусан, якунланган 2023 йил давомида вилоят бўйича:

– умумий фойдаланишдаги 498 км автомобиль йўли ва 12 та кўприк;

– шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларида 290 км йўл ва 8 дона кўприклар таъмирланди.

Шунингдек,

– умумий фойдаланишдаги йўлларга 2 868 дона янги йўл белгиси ўрнатилди;

– шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидаги мавжуд 3 194 та йўл белгиларидан яроқсиз ҳолга келган 610 таси янгисига алмаштирилди;

– 21 дона йўналишларда дастлабки йўналтирувчи ва масофа кўрсатувчи йўл белгиси ўрнатилди;

– умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 6 та, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларида 24 та янги светофорлар ўрнатилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш