Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарё ёшлар технопарки БМТ кенгаши ҳузуридаги IASP ташкилотига аъзо бўлди

Сирдарё вилояти ёшлар технопаркига БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши ҳузуридаги махсус маслаҳат мақомидаги ташкилот — "International Association of Science Parks and Areas of Innovation" (IASP)нинг расмий аъзоси мақоми берилди. Бу ҳақда технопарк директори Баҳодир Қўшиев маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур аъзолик сифат муҳри бўлиб, бутун дунё бўйлаб саноатнинг етакчи илм-фан ва технология парклари, инновация соҳаларини бирлаштирувчи тармоқда расмий вакиллик ҳуқуқини беради.

Шунингдек, IASPнинг глобал тадбирларида офлайн ҳамда онлайн иштирок этиш ва нуфузли делегатлар орқали ютуқлар, таклифларни халқаро даражаларга олиб чиқиш имкониятини тақдим этади. Халқаро технологик парклар билан қўшма лойиҳалар қилиш учун кўприк вазифасини ҳам ўтайди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда 81 та давлат технопарклари IASPнинг расмий аъзоси ҳисобланади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш