Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоятда чиқинди хизматлари учун янги тарифлар белгиланди

Вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан вилоят ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун ягона тўлов тарифлари белгиланди.

Унга кўра, 2024 йил 5 январдан бошлаб тарифлар қуйидагича бўлади:

➖жисмоний шахслар учун (1 киши ойлик) 4 000 сўм;

➖юридик шахслар учун 81 000 сўм (ҚҚС билан).

Тизим ташкилотлари томонидан ўтказилган таҳлилларига кўра, ўтган давр мобайнида тўлов тарифларига бевосита таъсир кўрсатувчи асосий омиллар — иш ҳақи, электр энергияси, ичимлик ва оқова сув, газ, бензин, дизел ёқилғиси нархи ошган.

Бироқ қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўлов тарифлари охирги 6 йил давомида қайта кўриб чиқилмаганлиги натижасида санитар тозалаш корхоналарининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган. Бу уларнинг рентабеллик даражаси пасайиб кетишига олиб келган.

Маълумот учун, вилоятда чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича тарифлар охирги марта 2019 йил февралда оширилган эди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш