Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
“Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди

Вилоят мусиқали драма театрида Янги йил байрами муносабати билан “Президент арчаси” тадбири ўтказилди.

Унда оилавий меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолганлар, Ватанимиз тинчлик- осойишталигини сақлаш йўлида қурбон бўлган юрт фидойиларининг фарзандлари, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилалар болалари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Маросимда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев сўз олиб, болажонларни, барча-барчани яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан қутлади.

281 нафар ўғил-қизга 17 турдаги ширинликлар, канселярия маҳсулотлари, планшет, смарт соатдан иборат Президент совғалари топширилди. Якунда театр жамоаси томонидан тайёрланган байрам спектакли намойиш этилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш