Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Навбатдаги сайёр қабул Боёвутда ўтказилди

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Боёвут тумани Марказ маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Унда Ширин шаҳри фуқаролари ҳам иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида кечган қабулда 30 дан зиёд фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, электр симёғочларни алмаштириш, бандлик, кредит ва тадбиркорликка оид мурожаатлари тингланди.

Боёвут тумани Бекат маҳалласи фуқароларининг яроқсиз электр устунлари масаласига доир мурожаатини ҳал этишга бугунданоқ киришилиб, эски симёғочларни 11 метрлик темир-бетон устунларга алмаштириш ишларини 31 декабрга қадар якунлаш белгиланди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича йўлланган 6 та мурожаат бўйича зарур жарроҳлик амалиётлари ўзимизнинг вилоятда, бепул ўтказиладиган бўлди.

Қолган масалалар ҳам тегишлича масъуллар иштирокида ўрганилди, мурожаатларнинг салмоқли қисмига шу жойни ўзида ечим топилди, муайян вақт талаб этадиганлари назоратга олинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш