Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят ҳокими Ховос туманида сайёр қабул ўтказди

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиевнинг халқ билан мулоқот қилиш ва шу орқали оддий одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш чораларини кўриш мақсадларига қаратилган навбатдаги сайёр қабули Ховос тумани Ховособод маҳалласида бўлиб ўтди.

Унда ХовосободЕттигузар ва Карвонсарой маҳаллаларида яшовчи аҳоли вакилларининг дарду ташвишлари, улар эътирозларига сабаб бўлаётган ҳар бир масала мутасаддилар томонидан атрофлича ўрганилди. Мурожаатларнинг 21 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Хусусан, аҳоли томорқаларини суғориш учун 2 та артезиан қудуғи қазиш, давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини қайта тиклаш, эски симёғочларни замонавий темир-бетон таянчлар билан алмаштириш, кўп қаватли уйлар олдидаги болалар майдончасини таъмирлаш ва Навгузар кўчасидаги хонадонларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби масалалар шулар жумласидан.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш