Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
"Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Миллий ва замонавий” танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Куни кеча "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида миллий чолғулар ҳамда замонавий чолғулар йўналишларида маҳаллалардан чиқиб келган истеъдодли ёшлар 6 та номинация бўйича танловнинг якуний финал босқичида беллашдилар.

Республика босқичига етиб келган ёшлар ўртасида қизғин ва шиддатли тарзда ўтган танлов натижасига кўра Cирдарё вилояти шарафини ҳимоя қилган иштирокчилар юқори ўринларни қўлга киритишди.

Хусусан,

Миллий чолғу "Доира" йўналишида 22-30 ёш тоифасида 1-ўринни Ўринов Бегзод Содиқжон ўғли;

Миллий чолғу "Доира" йўналишида 10-15 ёш тоифасида 2-ўринни Раҳматов Азизбек Шухрат ўғли;

Замонавий чолғу "Гитара" йўналишида 10-15 ёш тоифасида 3-ўринни Муҳиддинов Саидазим Фарҳод ўғли қўлга киритди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш