Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Кореянинг Пёнтек шаҳри маъмурияти вилоятимиздаги мактабларга компьютер жамланмалари совға қилди

Пёнтек шаҳри мэри Жонг Жанг Сон жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида бўлиб ўтган учрашувда Сирдарёдаги мактабларни замонавий моддий-техник воситалар билан таъминлаш учун ҳомийлик ёрдами кўрсатилишини маълум қилган эди.

Бугун умумий қиймати 75 минг АҚШ долларилик 84 та замонавий компьютер жамланмаси ҳамда 24 та принтер қурилмаси танланган мактабларга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Акмалжон Махммудалиев, Жанубий Корея – Ўзбекистон бизнес ассоциацияси (КУБА) раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон ҳамда Пёнтек шаҳри расмийлари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Пёнтек шаҳри билан нафақат савдо-иқтисодий, балки маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар ҳам ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Кўрсатилган ҳомийлик учун Корея томонига самимий миннатдорлик билдирилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш