Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёлик 19 нафар фермерга Мисрга саёҳат учун йўлланма берилди

“Зомин” тантаналар мажмуасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни — “Ҳосил байрами” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда сўз олган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев соҳа ходимларини бугунги касб байрами билан самимий муборакбод этди ва бу йилги эришилган натижалар, олдида турган долзарб вазифалар хусусида тўхталди.

Жорий йил вилоятимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан жами 11 трлн 218 млрд сўм ёки ўтган йилга нисбатан 1 трлн 936 млрд сўм кўп фойда олинди. Миришкор деҳқон ва фермерлар, сувчи ва ирригаторлар, механизатор ва агрономларнинг заҳматли меҳнати, илмий ёндашувлари билан 563 минг тонна ғалла, 712 тонна пилла, 505 минг тонна мева-сабзавот, 331 минг тонна гўшт ва сут маҳсулотлари, 136 млн дона тухум етиштирилди.

Айниқса, пахтачиликда эришилган ютуқлар салмоқли бўлди дейиш мумкин. Пахтачилик кластерлари ва фермерлар томонидан 300 минг тонна ёки шартномавий режага нисбатан 111,2 фоиз пахта хом ашёси етиштирилди. Ўтган йилга солиштирганда ўртача ҳосилдорлик 4,2 центнерга ошди.

Инвестиция дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 374 млрд сўмлик маблағлар ҳисобига 188 та лойиҳалар амалга оширилиб, 2 000 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Албатта, буларнинг таг замирида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, халқимиз дастурхонини фаровон қилишдек олижаноб мақсад ётганлигини билдирган вилоят раҳбари, келгуси йилда ҳам ишларни шундай қатъият, бирдамлик билан давом эттиришга тилак билдирди.

Тадбирда соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимлари «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси», «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси», «Намунали томорқачи» кўкрак нишони, “Сирдарё вилоятининг 60 йиллиги” эсдалик нишони, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди. Шунингдек, энг илғор 19 нафар фермерга Миср давлатига саёҳатга бориш йўлланмаси тақдим этилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш