Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланиб, муаммолар ҳал қилинмоқда

Вилоятдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича 329,2 млрд сўм маблағлар ҳисобига жами 102 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириш белгиланган.

Унга кўра, бугунга қадар 212,6 км автомобиль йўллари таъмирланди, 106 км ичимлик сув тармоқлари тортилди ва 40 дона сув иншоотлари қурилди, 1,0 км оқова тармоқлари реконструкция қилинди, 81,6 км электр тармоқлари тортилиб, 36 та янги трансформаторлар ўрнатилди. Бундан ташқари, 10 та янги дренаж тизимлари барпо этилди.

Биргина Сирдарё туманида 48,3 км туман ички йўллари асфальт қопламаси ва шағал ёрдамида таъмирланди ҳамда йил якунига қадар яна 25,1 км ички йўлларга асфальт ётқизилиши режалаштирилган.

Шунингдек, туманда ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янги сув тармоқлари тортилди, 19 та янги сув қудуғи қазилиб, сув миноралари ўрнатилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 22,7 км ҳаво тармоғи янгиланди, 12 дона янги трансформаторлар ўрнатилди ва 618 та темир бетон устунлари алмаштирилди.

Вилоятнинг энг олис ҳудудларидан бири Оқолтин туманининг “Мустақиллик” маҳалласида ҳам бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Бугунги кунда ҳудуддаги мавжуд 16 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми замонавий кўринишга келтирилди. Уларнинг таъмирталаб бўлиб қолган том қисмлари созланиб, яроқсиз ҳолга келиб қолганлари янгисига алмаштирилди.

Ушбу маҳалладаги мавжуд 3 та трансформаторнинг 2 таси янгиланди. Эски сим ёғочларнинг 24 таси янги темир-бетон устунлар алмаштирилди, 1 километр ички йўллар асфальтланди, 1 километр пиёдалар йўлаги барпо этилди. Айни вақтда эса кўп қаватли уйларнинг олдига янги лотоклар ётқизилмоқда. Уйларнинг кириш эшиклари янгиланди. Электр симлари тартибга келтирилиб, хонадонлардаги электр ҳисоблагичлар мансублик чегарасига олиб чиқилди ва белгиланган тартибда махсус яшикларга жойлаштирилди. Яна бир эътиборли жиҳати хар бир турар жой бинолари олдида гулзорлар, яшил майдончалар ташкил этилмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш