Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
“Маънавият марафони”да ёшлар бирлашуви

Бугун “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида вилоятимиз бўйлаб илк бор “Маънавият марафони” бўлиб ўтди.

Гулистон давлат университети "Маданият саройи"да старт олган марафон доирасида китобхонлик тадбирлари, спорт мусобақалари, бадиий кечалар, шунингдек, “Ассалому алайкум!”, “Мен одобнинг ўғлиман”, “Ўзбекистон – менинг Ватаним!”, “Фазилатли авлод”, “Ҳаё – қиз боланинг зийнати”, “Оила – маънавият қўрғони”, “Миллий қадриятлар” каби ўндан ортиқ йирик лойиҳалар, элликдан зиёд тадбирлар ўтказилди.

Мазкур марафон Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришга масъул ёшларимизга маърифатли жамият қуришда янада фаол бўлишларига баралла чорлов бўлди, десак муболаға бўлмайди, - деди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Мурод Ҳайитов. – Миллий қадриятларимиз уйғунлашган лойиҳаларда ёшларимиз бирлашиб, билимларини мустаҳкамлаши билан аҳамиятлидир.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш