Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Хитой Республикаси Тианжин фан ва технологиялар университетининг юқори технологик инновацион технопарки директори Бови Чжанни қабул қилди.
Мулоқот чоғида Янгиер эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 50 миллион АҚШ долларилик биотехнологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган технопарк барпо этиш масаласи муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари Сирдарёнинг транспорт-логистика инфратузилмаси, бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитлар ҳақида тўхталиб, инвесторларнинг инновацион технологиялар ва замонавий илмий ютуқларни саноат тармоқларига жорий этиш борасидаги таклифларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Бови Чжан технопаркда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар, Тошкент кимё технологиялар институти Янгиер филиали билан ҳамкорликда ташкил этиладиган илмий-тадқиқот маркази ва замонавий илмий лаборатория хусусида тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, мазкур технопаркда илғор технологияларни қўллаган ҳолда йирик шоҳли қорамол суякларидан суяк оқсили, ширинмия ўсимлигидан шакар ўрнини босувчи биомаҳсулотлар, витаминлар, антиоксидантлар олиш, шунингдек, Хитой технологияси асосида буғдой, соя, маккажўхори ва дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаб ҳисобига фермент маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари умумий майдони 10 гектарни ташкил этадиган технопарк қошида логистика ва божхона марказини ташкил этиш ҳам назарда тутилган. Лойиҳа ишга тушиши натижасида 500 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Якунда қўшма ишчи гуруҳлар тузиш ва лойиҳани амалга ошириш давомида юзага келадиган масалалар бўйича доимий музокаралар олиб боришга келиб олинди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи