Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Ўқувчилар касб-ҳунар ўрганмоқда

Янгиер шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабида "Бахтли мактаб" лойиҳаси ташкил этилган. Ушбу лойиҳа доирасида 60 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар сартарошлик, тикувчилик, миллий таомлар ошпази, электр пайвандчи ва сантехник, компьютер оператори ва робототехника, электрик каби касблар билан дарсдан бўш вақтларида шуғулланиб келмоқда.

Таълим даргоҳида ёшларнинг замонавий билим эгаллашлари билан бирга касб-ҳунар ўрганишлари учун ҳам барча шароитлар яратилган.

Лойиҳанинг мақсади ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, оиласи билан муносабатини яхшилаш, келажак йўлини топишида кўмаклашиш, таълим жараёнига бўлган рағбатни оширишдир. Келгусида "Бахтли мактаб" лойиҳасини шаҳардаги барча умумий ўрта таълим мактабларида амалга ошириб, ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга кенг жалб этиш кўзда тутилган

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш