Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Кореялик ва сирдарёлик оркестр жамоалари ҳамкорлигида концерт уюштирилди

Вилоят мусиқали драмма театрида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди. Унда Кореянинг "Korean Pops Orchestra" жамоаси сирдарёлик санъатсеварлар учун катта концерт дастурини намойиш этди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Шоҳрух Исақулов икки давлат раҳбарларинг саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорлик алоқалари сўнгги даврда янги босқичга кўтарилганини қайд этди.

Шунингдек, Корея Республикаси билан Сирдарё вилояти ўртасида бугунги кунда кенг кўламли иқтисодий-инвестицион алоқалар билан бирга ижтимоий, маданий бошқа қатор соҳаларда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлаб, ушбу тадбирни ташкил этишдаги катта ҳиссаси учун Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Эдвард Кимга алоҳида миннатдорлик билдирди.

"Korean Pops Orchestra" жамоаси ижросидаги куй-қўшиқлар залга йиғилганлар қаторидаги, вилоятимизда яшовчи 7 минг 800 нафардан зиёд корейс миллатига мансуб фуқароларимизни ҳам мамнун этди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш