Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
«Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда мукофотларни вилоят ҳокими ўринбосари Эркин Мўминов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Валерий Николаевич Тян топширди.

Инобат Ширинова – Гулистон давлат университети биология кафедраси доценти;

Елена Хлевная – Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори;

Айбатша Айтбагамбетова – “Сайқал” маданият маркази бадиий раҳбари;

Шамирза Бахрамов – Сирдарё туман ирригация бўлимининг муҳандис-гидротехниги;

Соат Усманов – Қирғиз миллий маданий маркази вилоят бўлими раиси ўринбосари;

Нодира Қосимова – вилоят юқумли касалликлар шифохонаси навбатчи ҳамшираси;

Расулжон Абдураимов – Сирдарё тумани “Шоликор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси;

Джахонгир Уринбаев – Сирдарё тумани ички ишлар бошқармаси 1-сон ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори;

Карим БўрибоевМирзаобод тумани “Ҳазрати Усмон” жоме масжиди имом-хатиби;

Аминжан Исмаилов – Сирдарё тумани “Янги ҳаёт” жоме масжиди имом-хатиби ушбу мукофот билан тақдирланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш