Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимлар хусусида 

Мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023 йил 1 ноябрь соат 00.00 этиб белгиланади. Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги – 25 кун.

2022 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январгача Республикамизнинг барча туман ва шаҳарлари миқёсида аҳолини рўйхатга олиш бўлими ташкил этилади. Унда дастлаб бўлим бошлиғи ва ўринбосари иш фаолиятини бошлайди.  2023 йил 1 январь холатига келиб яна битта ходим қўшиб берилади. 

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга вақтинчалик жалб қилинадиган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Статистика Қўмитасининг гувоҳномаси берилади ҳамда махсус курсларда ўқитилади.

Ўқитиш давомида аҳолини рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари, рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, рўйхатга олиш ҳужжатлари таркиби ва уни тўлдириш тартиби, шунингдек, рўйхатга олувчи ходимларнинг вазифалари, ахлоқ нормаларини ўргатилади. Техника хавфсизлиги, уй-жой рўйхатини тузувчилар томонидан шаҳар, шаҳар типидаги аҳоли пункти, қишлоқ аҳоли пунктларидаги уй-жойлар ва бинолар рўйхатини тузиш бўйича амалий машғулотлар ўтилади. Респондентлар сўровини ўтказиш, келиб чиқадиган барча қийинчиликларни аниқлаштириш билан муаммоли масалаларни муҳокама қилиш бўйича тушунчалар берилади. Ўқитилган ходимларнинг маълумотларни ўзлаштирганлиги бўйича назорат қилиш ишлари ташкил этилади.

2022 йил 1 августдан 1 сентябргача бино ва уй-жойлар рўйхатини тузиш учун ҳудудлардан ходим жалб этилади.

Уй-жой рўйхатини тузувчилар ўз участкасини хатловдан ўтказиш давомида респондентлар яшайдиган (вақтинча бўлиб турган) ёки яшаши мумкин бўлган барча бинолар рўйхатини аниқлайди, картографик материалларни текширади. Уларга тегишли белги қўяди ва зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритиш учун кадастр идораларига тақдим этади.

Бу тоифадаги ходимлар статистика органлари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, кадастр идоралари ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари орасидан танлаб олинади ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда шартнома асосида ҳақ тўланади.

Ўз навбатида рўйхатга олувчи ходимларга ҳам ўқув курслари ташкил этилади. Сўнг махсус гувоҳнома ва кийим (нимча, шарф, бош кийим ва бошқалар бўлиши мумкин), рўйхатга олиш инструментлари (рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари, рўйхатга олиш варағи шаклларининг захира тўплами ва канцелярия буюмларини олиб юриш учун сумка) билан таъминланади.

Шунингдек, аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатдан ўтказувчи ташкилотларнинг ваколат берилган ходимлари ҳам рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари ҳамда канцелярия буюмларини олиб юришга мўлжалланган сумка билан таъминланади.

Вилоят Статистика Бошқармаси 
Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш