Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Янгиер «Мурувват» аёллар интернат уйи – меҳр-саховат масканига айланди

Муҳтарам Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси» миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб берди. 

«Инсон – жамият – давлат» тамойили асосида олиб борилаётган барча ислоҳотлар марказида «Инсон қадри ва унинг манфаатлари» деган ҳаётбахш ғоя намоён.

Юртимизда мунис ва мўътабар аёлларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланган.

8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Сирдарё вилоятида мунис онахонлар, азиз опа-сингилларни қутлуғ айём билан муборакбод этиш билан бир қаторда, эътиборга мухтож хотин-қизлар холидан хабар олинмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигида вилоят, туман, шаҳар сектор раҳбарлари Янгиер шаҳридаги руҳиятида сезиларли нуқсонлар бор бўлган аёллар учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган «Мурувват» аёллар интернат уйида бўлишди.

Мақсад, меҳр ва мурувватга ташна қалб эгаларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, эҳтиром билдириш, кўнглини кўтариш.

Муассасадаги беморлар ҳамда меҳнат қилаётган шифокорларга байрам совғалари, зарур анжомлар, гигиеник воситалар топширилди. Байрам дастурхони ёзилди. Меҳмонлар маскандаги шарт-шароитни кўздан кечириб, хотин-қизлар билан дилдан суҳбатлашди.

– Сўнгги йилларда бундай масканларга хомийлик қилиш вилоятда анъанага айланиб улгурди, – деди Ғ.Мирзаев. – Саховат кўрсатган у хоҳ раҳбар бўлсин, хоҳ тадбиркор ёки фермер, аввало, чексиз савоб олиш билан бир қаторда фикри теранлашади, ғафлатда қолмайди. «Мурувват» ва «Саховат» уйларига келиб турсангизгиз, у ерда яшаётган кишилар билан суҳбатлашиб, ҳаёт ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар буткул ўзгаради. Шу сабабли эзгу анъанани доимий давом эттиришимиз керак. Қилаётган амалларимиз ёшларни меҳр-оқибатли қилиб тарбиялашда ҳам жуда асқотади.

Таъкидлаш жоизки, 1994 йилдан буён фаолият юритаётган «Мурувват» уйи қарамоғида айни пайтда 160 нафар турли ёшдаги аёллар стационар даволанишади. Уларга 6 нафар малакали шифокор ва 27 нафар ҳамшира, тажрибали психолог ва бошқа соҳа мутахассисларидан иборат бўлган персонал амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Тарбияланувчилар бу ерда фаолият кўрсатаётган тўгаракларда расм чизиш, қўл меҳнати ҳамда спорт билан шуғулланиб келишади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш