Иш вақти: ҳафтанинг душанба-жума кунлари, 9:00 дан 18:00гача
Сирдарё вилояти ҳокимлигининг “Мурожаатларни 67 225-29-82 рақамли ишонч телефони телефони орқали қабул қилиш”
РEГЛАМEНТИ
1. Хизматни ёритиш (паспорт)
1.1. Хизмат номланиши
Мурожаатларни 67 225-29-82 рақамли “ишонч телефони” орқали қабул қилиш.
1.2. Хизмат натижаси
Ҳокимликка келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва қонун талабларига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқилишини ташкил этиш ва назорат қилиш, бу борада тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш.
1.3. Хизмат кўрсатиш органи
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
1.4. Ҳуқуқий асос
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни.
1.5. Хизматдан фойдаланувчи
Ўзбекистон Республикасининг Жисмоний ва юридик шахслари ёки уларнинг қонуний вакиллари.
1.6. Ижро муддати
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонундан келиб чиқиб, мурожаат масаласини ҳал этиш шарт эканлигидан келиб чиқиб, тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари раҳбар томонидан истисно тариқасида асослантирилган билдирги орқали кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.
Таклиф келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.
2. Хизмат фойдаланувчиларига маълумот бериш
2.1. Маълумот ҳажми ва таркиби:
Соҳавий хизматлар бўйича кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича якуний жавоб хатида мурожаатда келтирилган масаланинг ечими юзасидан аниқ маълумотлар баёни этилади.
2.2. Батафсил маълумот бериш
Бир шахснинг айнан бир масала бўйича олдинги мурожаатига жавоб берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати агар уни қонунда белгиланган кўриб чиқиш муддати ўтмаган бўлса бу ҳақда муаллифга тушунтирилади
2.3. Мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат бериш
Ҳокимлик ходимлари томонидан мурожаат муаллифларига ҳуқуқий маслаҳат берилиши тақиқланади
3. Хизмат кўрсатиш
3.1. Иш вақти
Мурожаатлар “Ишонч телефони” орқали 24 соат давомида узлуксиз қабул қилинади
4. Хизмат кўрсатиш тартиби
4.1. Хизмат кўрсатиш учун ундириладиган ҳақ
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш хизмати – бепул.
4.2. Рад этиш асослари
Муаллиф томонидан шахсига оид маълумотлар берилмаган тақдирда, унга Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан мурожаати кўриб чиқилмаслиги тушунтирилади
5. Сифатни таъминлаш
5.1. Сифат кўрсаткичлари
Жисмоний ва юридик шахсларнинг келиб тушган мурожаатларини амалга оширишлари учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини самарали таъминлаш
5.2. Сифатсиз хизматдан шикоят этиш
Кўрсатилган хизматдан қониқиш ҳосил қилмаганида, жисмоний ва юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи