Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
100 ёшли отахонга Президент табриги ва совғалари топширилди

Акмалжон Махмудалиев вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ҳозирги кунда 100 ёшдан ошган боёвутлик Ўскан Ҳожиманов хонадонида бўлди.

Вилоят ҳокими фахрийга Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, бир марталик пул мукофоти ва совғалар тантанали топширилди.

Ўскан Ҳожиманов 1943 йилда фронтга отланиб, Москва остоналаридан Кенигсберг шаҳрини озод қилишгача бўлган жанггоҳларни босиб ўтди. Одер дарёсини кечиб ўтишда мардлик намунасини кўрсатди. Урушнинг охири кўриниб қолганда яраланди. Яраславль областининг Рибинск госпиталида бир ярим йил даволанди. 1950 йил Зомин туманидаги она қишлоғи Аччига кириб келди. 28 йил хўжаликда шофёрлик қилди. Турмуш ўртоғи Новвотой момо билан 10 нафар фарзандни вояга етказиб, элга қўшди.

Кўрсатилган бу эътибордан мамнунлигини яшира олмаган Ўскан бобо юзида табассум ва шукроналик билан дуога қўл очар экан, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлиши, меҳр-оқибатли, саховатли Халқимизга кўз тегмаслигини тилади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш