Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти делегацияси ҳамда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳри Бош консулхонаси билан ҳамкорликда 22 август куни Владивосток шаҳрининг талабалик студент-театрал “Андерграунд” комплексида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида байрам концерти ўтказилди.
Тадбирда Приморск ўлкаси ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Елена Бронникова, Япония, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Вьетнам ва Қирғизистон дипломатик корпус вакиллари, Россия Федерациясининг Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходимлари, шунингдек Приморск ўлкасидаги ватандошлар иштирок этишди.
Тадбир аввалида, Приморск ўлкаси ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Е.Бронникова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги билан Ўзбек халқини самимий қутлади. Қутловда икки давлат ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланиши учун барча шароитлар яратилиши маълум қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатини юқори баҳолади. Айниқса, миллатлараро бағрикенглик сиёсати, барча соҳаларда эришилаётган ютуқларда алоҳида ўрни борлигини қувонч ва катта ҳурмат билан тилга олди. Ўлка раҳбарининг ўринбосари ўз табригининг сўнггида Ўзбекистон – Россия ўртасидаги мустаҳкам дўстлик алоқалари бардавом бўлишига ҳамма ўз ҳиссасини қўшиши кераклигини таъкидлади.
Шундан сўнг, Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Шохрух Исакулов сўзга чиқиб, Владивосток шаҳрида яшаб, меҳнат қилаётан ўзбекистонлик фуқароларни давлат мустақиллиги байрами билан табриклади. Шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда ўтказиладиган Президентлик сайловида фуқароларни фаол иштирок этишига чақирди. Бу борада Владивосток шаҳридаги Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ҳузурида сайлов участкаси тузилиши бўйича маълумот ҳам берилди.
Байрамга бағишланган концерт дастурида Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Асатилло Холиқов, Шуҳрат Воҳидов, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Илёс Арабов, сўз устаси Валижон Шамшиев, Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлими “Шарқ Зиё” вокал ансамбли хонандалари Камолиддин Дадахонов, Ўткирбек Асатуллаев ва созандалар Улуғбек Турдиқулов, Собиржон Муллаев, Йўлдош Норбўтаев, раққосалар Хуршида Акбарова, Нафиса Умарқуловалар иштирок этиб, байрамнинг юқори савияда ўтказишилида ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Концерт давомида ўзбекистонлик ватандошларга ўзбек миллий дўппилари, Ўзбекистон Республикаси, хусусан Сирдарё вилоятининг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи журнал, буклет, флаер ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди ва Ўзбекистоннинг таниқли шоирлари қаламига мансуб шеърий китоблари совға қилинди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи