Даставвал пресс-тур иштирокчилари Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ходимлари ҳамроҳлигида тумандаги 11- умумий ўрта таълим мактабида бўлишиб, 2022 йилда қайта мукаммал таъмирланган, 640 ўқувчи ўрнига эга бўлган умумий ўрта таълим мактаби, унда таълим олаётган 707 нафар ўқувчи учун яратилган шарт-шароит, ўқув жараёнлари, эришилаётган натижалар билан таништирилди.
Эътиборлиси, дарс соатлари белгиланган ўқув дастурлари асосида олиб бориляпти. Спортнинг шахмат тури, унинг сир- асрорини ўргатиш нафақат жонли рақиб, балки компьютерда ҳам ўрганиш имконияти яратилган. Бу эса, спортнинг шахмат тури оммалашишига, иштирокчи ўқувчилар орасидан туман, вилоят миқёсида ўтказилган танловларда иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этадиган ўқувчилар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда.
Бундан ташқари, ушбу мактабда фаолияти йўлга қўйилган "Ватан таянчи" ҳаракати фаолияти билан ҳам таништирилиб, ушбу ҳаракат сабаб ўқувчиларда ўқиш интизоми яхши томонга ўзгариб, ўқувчи-ёшлардан тузилаётган отрядлар томонидан ҳарбий-ватанпарварлик, ўқув-тарбиявий тадбирлар амалга оширилаётгани, бу эса ижобий натижани кўрсатаётгани қайд этилди.
Кейинги манзил "Ал-Хоразмий издошлари", "Ёш биологлар", "И love English", "Алгоритм", "Қизиқарли математика", "Енгил атлетика", "Шахмат" каби фан ва спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйган 1-умумий ўрта таълим мактаби бўлди.
Умумий қуввати 690 нафар ўқувчига мўлжалланган умумий таълим мактабида дарс соатлари 2 сменада ташкил этилган бўлиб, айни вақтда 1319 нафар ўғил -қиз таълим оляпти. Қувонарли томони, дарслар 1-синфдан 11-синфгача ҳар бир фан доирасида очиқ дарслар тарзида олиб бориляпти.
Тадбир давомида умумий таълим мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан мусиқий чиқишлар, хор ва театр жамоалари томонидан эса Саид Аҳмаднинг "Уфқ" романидан парча намойиш қилинди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи