Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Уч юз минг сўм билан бошланган бедана бизнеси бугун миллионлаб даромад келтирмоқда

Излаган имкон топар, дейди халқимиз. Ҳафсала қилган киши ҳар қандай юмушнинг уддасидан чиқиши аниқ. Буни беданачиликни йўлга қўйиб, шу соҳа ортидан ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётган ҳамда бозорларимизнинг тўкин-сочинлигига ҳисса қўшаётган ховослик Мажиддин Мустафоқулов мисолида яна бир бор кўриш мумкин.

"Ёнимиздагилар" лойҳасининг навбатдаги қаҳрамони бир йилдирки, бедана боқиш ва кўпайтириш билан доимий шуғулланиб келади. Ҳозирги кунда унинг мўъжазгина хонадонида салкам уч минг бош бедана парваришланмоқда.

Унинг сўзларига кўра, очиб чиққан полапонларнинг қарийб 98 фоизи яшаб кетади. Жуда тез ривожланади, 35-40 кунда тухумга киради. Касалликларга ҳам чидамли. Озуқасини вақтида бериб, меҳр билан парвариш қилсангиз, бас. Вақтингизни кўп олмайди. Гўшти ва тухумининг шифобахш хусусиятлари сабаб уларга талаб доим юқори.

Бедана боқишга кетган харажат бир неча ҳисса даромад билан ўзини оқлайди. Айни пайтда Мажиддин аканинг 800 га яқин беданаси тухумга кирган, улар ҳар куни ўртача 700-750 дона тухум беради.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш