Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда Маънавият фестивали
Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, вилоятнинг чекка туманларидаги маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирлар, кўнгилочар концерт дастурлари ҳамда миллий фильмлар намойишларини ўтказиш мақсадида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида маънавият фестивалига старт берилди.

Бу йилги фестивални ўтган йилги фестивалдан-да кўтаринки руҳда ташкил этиш учун пойтахтдан Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари, маданият ва санъат намоёндалари Сирдарёга ташриф буюрди.

Дастлаб меҳмонлар Гулистон шаҳридаги улуғ шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди. Шундан сўнг, “Янги Ўзбекистон фидойиси” китоби тақдимоти ўтказилди.

Гулистон давлат университети профессори Равшанбек Маҳмудов, филология фанлари номзоди, профессор Раҳимбой Жуманиёзов, фалсафа фанлари доктори, профессор Сайёра Тўйчиева ва бир гуруҳ нуроний ва фахрийлар мазкур китоб, унинг яратилиш тарихи, бадиий аҳамияти тўғрисида сўз юритди.

“Маънавият фестивали”нинг кейинги тадбирлари Янгиер шаҳри, Ховос, Сардоба, Оқолтин туманларида давом этиб, унда аҳоли ва ёшлар орасида китобхонлик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик, олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик каби туйғуларни оширишга қаратилган “Ватан мадҳи” номли мусиқий концерт дастурлари намойиш этилди, “Мутолаа марафони”, “Энг маънавиятли маҳалла” танловлари ўтказилди, “Маърифат тур”, “Зиёлилар форуми”, “Уч авлод учрашуви”, “Оила маънавият қўрғони”, “Маърифат соати”, “Инсон қадри”, “Аждодларга эҳтиром”, “Маънавият кубоги” каби тадбирлар ташкил этилди.

–Рости, бу йил Сирдарёда ўтказилаётган “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилаётган маънавият фестивали ўзгача форматда ўтказилмоқда,–дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Мурод Ҳайитов.–Бунда бевосита Сирдарё вилоят ҳокимининг ёрдами катта бўлди. Шунга яраша фестивални кўтаринки руҳда ўтказиш учун тайёргарлик ишлари ҳам кўнгилдагидек ташкил этилди.

Сирдарёда мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган фестивалда, давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат намоёндалар қаторида аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, Ватан, унинг эртанги истиқболини тараннум этяпти.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш