Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда “Менинг боғим” бўйича 11 та лойиҳа ғолиб бўлди

Ўзбекистонда илк бор “яшил боғ” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилишга қаратилган “Менинг боғим” лойиҳаси бўлиб ўтди. Ташаббускорлар 10 июндан 20 июнгача “Очиқ бюджет” порталида яшил парклар ва яшил жамоат паркларини ташкил қилишга оид таклифларини қолдирди.

Таклифларни саралаш 20 июндан 23 июнгача, овоз бериш 23 июндан 3 июлгача ўтказилди. Таклифларга 53 мингдан ортиқ овоз берилди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, Сирдарё вилояти бўйича 11 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Ғолиб бўлган мазкур лойиҳаларни молиялаштириш учун 2,8 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш