Сардоба тумани тиббиёт бирлашмаси бино – иншоотлари ҳар жиҳатдан эскириб, бугунги кун талабларига жавоб бермай қолганди. Шу сабабли, 2023 йил июль ойида унинг биносини қайта реконструкция қилиш бошланди. Қарийб бир йиллик бунёдкорлик ишларидан сўнг бугун ушбу муассаса фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанада сўз олган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев кейинги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлаётганини қайд этди, профилактик тиббиётнинг аҳамиятига, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш муҳим эканлигига эътибор қаратди.
Шундан сўнг рамзий тасма қирқилиб, йиғилганлар тиббиёт масканидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Бу ер 55 нафар малакали шифокор ва 681 нафар ўрта тиббиёт ходимлари самарали фаолият юритиши, касалликка чалинган фуқароларнинг сифатли тиббий ёрдам олишлари, ҳатто беморларни кўришга келган яқинлари учун ҳам барча шароитлар яратилган. Муассаса 9 турдаги замонавий ва энг сўнгги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу беморларга аниқ ташхис қўйиш, самарали даволаш имконини беради.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи