Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масала кўрилди.

Айни кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Каримов Зиядулла Данабаевич туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Зиядулла Каримов 1979 йилда Сайхунобод туманида туғилган.2001 йилда Ўзбекистон миллий университети, 2007 йилда Тошкент молия институти ва 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш