
1969 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
1993-1994 йй. - Сирдарё вилояти Матлубот савдо уюшмаси 1-тоифали товаршуноси
1994-1997 йй. - Сирдарё вилояти Ховос тумани Матлубот уюшмаси раиси ўринбосари, уюшма раиси
1997-1998 йй. - Сирдарё вилояти Молия бошқармаси ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси Хўжалик субъектларини ташкил этиш бўлими бошлиғининг ўринбосари
1998-2003 йй. - Сирдарё вилояти Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси Монополияга қарши қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бўлими бош тафтишчиси
2003-2004 йй. - Сирдарё вилояти Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш ва реклама бозорини тартибга солиш бўлими бошлиғи ўринбосари
2004-2005 йй. - Сирдарё вилояти Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
2005-2005 йй. - Сирдарё вилояти Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи
2005-2008 йй. - Сирдарё вилояти Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси Рақобат муҳитини таҳлил қилиш, монополияга қарши фаолиятини тартибга солиш ва монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бош мутахассиси
2008-2010 йй. - Сирдарё вилояти Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси Табиий монополияга қарши фаолиятини тартибга солиш бўлими бош мутахассиси, бўлим бошлиғи
2010-2012 йй. - Сирдарё вилояти Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси Монополияга қарши фаолиятини тартибга солиш ва монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи
2012-2021 йй. - Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори
2021 й. ҳ.в. - Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокими