Сессияда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев кун тартибидаги масала юзасидан қилган маърузасида туманда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир танқидий таҳлил қилди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Сирдарё тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод — Хатамов Мусурманкул Абдуманноновични таништирди.
Мусурманкул Хатамов 1986 йили Ховос туманида туғилган. 2010 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган.
У фаолияти давомида Боёвут тумани, Ширин шаҳри ва Оқолтин туманида солиқ органларида турли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Хатамов Боёвут тумани “Ижодкор” мaҳaллa фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Музокарада сўзга чиққанлар туманнинг янги ҳокими атрофида жипслашиб, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидладилар.
Вилоят ҳокимининг Хатамов Мусурманкул Абдуманноновични Сирдарё тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи