Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
"5000 қадам" пиёда юриш марафони
1 декабрь –Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти Сирдарё вилояти бўлими ҳамкорлигида Гулистон шаҳрида "Соғлом ҳаёт сари биргаликда" шиори остида "5000 қадам" пиёда юриш марафони ўтказилди.

– Биламизки, одам иммунитети танқислиги синдроми  бутун дунёда глобал муаммога айланган. У жинсий йўл ва бошқа йўллар орқали инсондан инсонга ўтувчи, аммо ҳозиргача давоси йўқ, бўлган касалликлар сирасига киради. Чунки,  касаллик эпидемияси бошлангандан буён дунёда 85, 6 миллиондан ортиқ одам ушбу инфекция билан хасталанган, 40,4 миллион киши эса ОИТС билан боғлиқ касалликлардан вафот этган. Энг ёмони, ушбу турдаги касаллик йилдан йилга кўпайиб, унинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Айнан инфекция  75 фоиздан ортиқ ҳолатларда 25-49 ёшли кишилар ўртасида учрамоқда. 

– Шундан ҳам кўриниб турибдикиОИВ ва ОИТСга қарши бутун дунё ҳамжиҳатликда курашиши лозим. Бугун ўтказилган "Соғлом ҳаёт сари биргаликда" шиори остидаги "5000 қадам" пиёда юриш марафонидан кўзланган мақсад ҳам аслида шу, – дейди Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази директори Гулифар Нормуратова.  – Қолаверса, бу касаллик ижтимоий касалликдир, шунинг учун у кенг маънода нафақат иқтисодий, сиёсий зарар келтиради, шунингдек, оилавий, руҳий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шундай экан, касалликнинг олдини олиш, даволаш, тарқалишини чеклаш ишларида ақл-заковат билан иш тутиш, "Сиз ОИВ ва ОИТСни биласизми", "ОИВ инсондан инсонга қандай йўллар орқали ўтади", "Биз ОИВ ва ОИТСга қарши биргаликда курашамиз" каби  викторина кўринишдаги ўйинлар,  " Соғлом ҳаёт сари биргаликда" шиори остида спорт-соғломлаштириш тадбирларини ўтказяпмиз. Бу эса аҳолининг хабардорлиги ошишида, ОИВ инфекцияси, унинг таъсир доирасини камайтиришда,  ушбу касалликка қарши биргаликда курашишимизда ниҳоятда қўл келмоқда.

 "5000 қадам" юриш спорт-соғломлаштириш тадбирида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида ишлайдиган тиббиёт ходимлари иштирок этиб, келгусида ОИВ ва ОИТСга қарши  кураш  учун биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни режалаштириб олишди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш