– Табиийки, техникалар вақт-соати ўтгач таъмирталаб бўлиб қолади. Енгил автомашиналар учун эҳтиёт қисмларини топса бўлади, – дейди тадбиркор Рустам Холбеков. – Аммо Россия, Хитой, АҚШ ва бошқа хорижий давлатлардан келтирилган қишлоқ хўжалиги, қурилиш саноатида фойдаланилаётган техникаларнинг эҳтиёт қисмини топиш анчайин муаммо туғдиради. Бу муаммо мени ўйга толдирарди. Касбим инженер-техникмасми, қизиқишим боис мана шундай масъулиятли ишга қўл ўрганман.
Рустам ака 1983 йилда Тошкент политехника институтини машинасозлик технологияси ихтисослиги бўйича тамомлаб, Гулистон тажриба таъмирлаш машина заводида инженер-техник бўлиб иш бошлаганда 25 ёшда эди. Ишлади, елди, югурди, ўқув жараёнида ўрганганларини амалиётга жорий қилди. Унинг бу иши раҳбарларга маъқул бўлди чоғи, каттагина заводда инженер-механикликдан бош муҳандис вазифасига тайинлашди.
Кейинчалик завод фаолияти тугатилиб, унга қарашли ишлаб чиқариш цехлари ишлаб чиқарувчиларга ижарага бериб юборилди. Ана шундай вақтда Рустам Холбеков ҳам ўзи ишлаган, меҳр қўйган заводнинг бўш турган биноларидан бирини ижарага олди ва оғир саноат техникалари учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бир нечта турдаги токарлик ва фрезер станокларини ўрнатиб, шогирдлари билан биргаликда оғир турдаги техникалар учун темир тишли ғилдирак, ҳар хил турдаги вал(ўқ)ларни ишлаб чиқаришни бошлаб юборди.
–Замон ортга эмас, олдинга қараб илдамлайди. Бундан ўттиз йиллар олдинги техникалар ўрнини замонавий, кўп функцияли техникалар эгаллаяпти. Модомики емирилмайдиган, муддати ўтиб кетмайдиган, яъни яроқсиз ҳолга келиб қолмайдиган техниканинг ўзи йўқ. 2007 йилларда тўрт-беш турдаги эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарган бўлсак, бугунга келиб буюртмага қараб ишлаб чиқараётган техника қисмлари тури сони 50 тадан ошиб кетди,–дейди суҳбатдошимиз.
Корхонанинг асосий буюртмачилари "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ га қарашли вагонларни таъмирлашга ихтисослашган «Ўзвагонтаъмир» корхонаси, Сирдарёдаги “Йўлрефтранс” AЖ, “Indorama Agro” МЧЖ, "Ўзбурғулаш", қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган агрокластер ва қурилиш саноати корхоналари ҳисобланади.
Баъзан катта миқдордаги эҳтиёт қисмларга буюртма келиб тушади. Ана шундай вақтда Рустам Холбеков саккиз нафар шогирди билан бу юмушни белгиланган вақтдан илгарироқ бажаришга ҳаракат қилади. Шунга яраша иш ҳаққи ҳам ёмон эмас. Шу ўринда яна бир гап, сервис хизмати йўқ техникаларни қўя турайлик, сервис хизмати бор техникаларга ҳам эҳтиёт қисм ҳадеганда топилавермайди. Ана шундай вақтда буюртмачи Россия ва Хитой каби давлатлардаги ишлаб чиқарувчи корхонага мурожаат қилади. Аммо ўша эҳтиёт қисмнинг келишига баъзан ойлар кетади. Бу эса бажарилиши лозим бўлган юмушларнинг ойлаб бажарилмай қолиб кетишига сабаб бўлади.
Ана шундай муаммо эса Гулистон шаҳрида бартараф этилаяпти. Буюртма асосидаги эҳтиёт қисмлар мўъжаз корхонанинг Энвер Жонбозов, Алексий Кескин, Хуршид Юлдашев, Анвар Худойқулов каби тажрибали токарь ва фрезеровкачилар томонидан нари борса, икки- уч кунда тайёрланиб, мижозларга тақдим этилаяпти.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи