Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Янгиер шаҳрида 200 ўринли “Ақлвой” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги янги мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади

Муассасанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, фаоллар, нуронийлар ва ота-оналар иштирок этди.

Айни пайтда бу ерда 25 нафар педагог ходим фаолият юритмоқда. Қарийб 2 миллиард сўм маблағ ҳисобига замонавий талабларга монанд қурилган инновацион боғчада кундалик машғулотлардан ташқари рус, инглиз тили, ментал арифметика чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилади.

Ҳар бир хона кузатув камералари ҳамда зарур мебеллар билан жиҳозланган. Қисқача айтганда, ташкилотда болажонлар учун барча қулайликлар, шарт-шароитлар яратилган. Яна бир ўзига хос жиҳати – бино-иншоотларда одатий электр таъминоти билан бирга қуёш панелларидан ҳам фойдаланилади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш