Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоятда январ-июнь ойлари мобайнида 2 млрд 428 млн сўмлик бўш ер участкалари аукцион орқали сотилди

Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг ўтган 6 ойи давомида тадбиркорлик учун жами майдони 28,5 гектар бўлган 202 та ер участкаси аукцион савдосига чиқарилган. Шундан 27 таси, яъни 12,4 гектар бўш ер майдонлари 2 млрд 428 млн 100 минг сўмга сотилган.

Энг кўп сотилган бўш ер участкалари Сайхунобод (13 та ер участка 1,14 млрд), Ховос (4 та ер участка 1,19 млрд) ва Сирдарё туманлари (3 та ер участка 53 млн) ҳиссасига тўғри келади.

Қолган ҳудудларда:

● Гулистон туманида — 2 та (24,1 млн);

● Оқолтин туманида — 1 та (33,5 млн);

● Боёвут туманида — 1 та (16,1 млн);

● Сардоба туманида — 1 та (70,7 млн);

● Ширин шаҳрида — 1 та (12,2 млн);

● Янгиер шаҳрида — 1 та (10,6 млн).

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш