Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда аҳолиси энг тез ўсаётган ҳудудлар маълум қилинди

Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига вилоятнинг доимий аҳолиси сони 917,9 минг кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 1,9 фоизга кўп.

Қайд қилинишича, йил бошидан буён Гулистон, Янгиер шаҳарлари ҳамда Гулистон туманида бошқа ҳудудларга нисбатан аҳоли сони тезроқ ўсган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:

● Гулистон шаҳри — 3,2 фоиз;

● Ширин шаҳри — 0,1 фоиз;

● Янгиер шаҳри — 2,7 фоиз;

● Оқолтин тумани — 1,5 фоиз;

● Боёвут тумани — 1,8 фоиз;

● Сайҳунобод тумани — 1,3 фоиз;

● Гулистон тумани — 2,1 фоиз;

● Сардоба тумани — 1,5 фоиз;

● Мирзаобод тумани — 1,9 фоиз;

● Сирдарё тумани — 1,8 фоиз;

● Ховос тумани — 1,8 фоиз.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш