Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Электр энергия нархи ошди. Бироқ...

Бугун "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сирдарё ҳудудий филиали биносига пресс-тур уюштирилди. Унда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар филиал фаолияти, вилоят аҳолиси ва ургуржи истеъмолчиларга бир маромда, сифатли электр энергия етказиб бериш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишишди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16 апрел куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024−2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда 2024 йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун электр-энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.

Пресс-тур доирасида ўтказилган матбуот анжумани мазкур қарор мазмун-моҳиятига бағишланди. Филиал директори Ёдгор Деҳқонов, директорнинг иқтисод ва молиявий масалалар бўйича ўринбосари Ҳамдам Тавбаев ва ASKUE бўлими бошлиғи Содиқжон Бердибековлар томонидан аҳоли учун белгиланган электр энергияси бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари» ҳақида атрофлича тушунтириш берилди.

— Албатта, электр энергиясининг нархи халқнинг даромади кўтарадиган даражада бўлиши мақсадга мувофиқ. Чунки қарор, аввало, аҳолининг фаровонлиги учун хизмат қилиши керак, – дейди С.Бердибеков. — Шунинг учун ҳам қарорда меъёр белгиланди ва бу қарор аҳоли учун ҳеч қандай моддий зарар келтирмайди. Аксинча, белгиланган тарифнинг 50 фоизидан кам бўлган миқдорда ҳақ тўланиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, электр энергияси бўйича аҳоли учун бир ойлик базавий меъёр 200 кВт соат этиб белгиланди. Электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари учун ўзгаришсиз қолдирилди (1 кВт/соат учун мос равишда 1000 сўм ва 900 сўм). Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун 1 ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб ойига:

  • 200 кВт/соатгача бўлган қисмига 225 сўмдан,

  • 201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 450 сўм,

  • 1001 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 675 сўм,

  • 5001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 787,5 сўм,

  • 10 000 кВт/соат ва ундан юқори истеъмол қилган истеъмолчилар учун 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар (аҳоли) учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб ойига:

  • 200 кВт/соатгача 450 сўмдан,

  • 201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 900 сўмдан,

  • 1001 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 1350 сўм,

  • 5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 1575 сўм,

  • 10 000 кВт/соат ва ундан ортиқ истеъмол қилувчилар учун ҳар бир кВт/соат учун 1800 сўм этиб белгиланмоқда.  

Истеъмолчиларнинг VI гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз, яъни бир кВт/соат учун 900 сўмдан бўлиб қолади.

Ишонамизкихалқимиз янги қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаган ҳолда электр энергияси сарфини янада иқтисоди қилишга эътибор қаратиб, бу борада беҳуда исрофгарчиликка йўл қўймайдилар. Ваҳолонки, тежамкорлик давлат учун ҳам, фуқаролар учун ҳам фақат фойда келтиради.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш