Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Тожикистонда

Президентимизнинг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи арафасида бугун Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Унда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 600 дан ортиқ вакиллари, вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, вилоят ҳокимлари иштирок этди.

Форумда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев чиқиш қилиб, вилоятимизнинг савдо-иқтисодий жиҳатдан жозибадорлиги, туризм салоҳияти ҳамда хорижий сармоядорлар учун яратилаётган қулай шарт-шароит ва афзалликлар тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, тожикистонлик ишбилармонларни фаол ҳамкорлик қилишга, шериклик алоқаларини ўрнатишга чақирди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш