Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёга катта футбол қайтмоқда!

Футбол ва мини-футбол бўйича "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" баҳсларининг туман ва шаҳар саралаш босқичига старт берилди.

Тантанали тадбирда сўз олган вилоят ҳокими мазкур турнирнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, барча жамоаларга омад тилади. Шунингдек, кўп йиллик тарихга эга "Янгиер футбол клуби" "Сирдарё футбол академияси" номи остида қайта тикланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, вилоятимиз бош жамоаси 19 апрель куни Ўзбекистон Кубоги баҳслари доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши майдонга тушади.

Шу ернинг ўзида вилоят сектор раҳбарлари иштирокида Гулистон шаҳри маҳаллалари жамоалар учун қуръа ташлаш маросими ҳам ўтказилди.

Тадбир турли куй қўшиқлар ҳамда ажойиб шоу дастурлар билан билан давом этди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш