Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Гулистон туманида униб чиққан ғўза майдонини культивация қилишга киришилди

Пахта етиштиришда барча агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли бажариш ўта муҳим жараён ҳисобланади. Бунда чигит экилган майдонларда биринчи ишлов бериш алоҳида аҳамият касб этади.

Хусусан, Гулистон туманида жорий йил ҳосили учун 7 500 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, униб чиққан ғўза қатор ораларига ишлов беришда 87 та культиватор қатнашиши белгиланган.

Айни кунда тумандаги “Ғофуржон Беҳруз ҳамкор” фермер хўжалиги даласида униб чиққан ғўза қатор ораларини культивация қилиш ишлари бошланди.

Ушбу агротехник тадбирни муҳимлиги шундаки, тупроқнинг юза қисмини майин юмшатиш билан бирга ёғингарчилик кузатилаётган шу кунларда экин остида қотқолоқ ҳосил бўлиши ҳамда илдиз чириш касалликларини олдини олади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш