Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарё туманида "Эзгу ниятлар хиёбони" очилди

Умумий майдони 1,1 гектарни ташкил этган хиёбоннинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, нуронийлар ва ёшлар, ижодкор зиёлилар, тарихчи олимлар иштирок этди.

Бу ерда туман аҳолиси ва меҳмонларининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган. Болалар ўйингоҳи, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, “Нуронийлар ва маънавият маскани”, “Ренессанс” монументи барпо этилган.

Монументда буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар, жадид боболаримизнинг ўлмас сиймолари акс эттирилган. Унда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғоясининг биринчи ва иккинчи Ренессанс билан уйғун ҳолда тасвирлангани айниқса аҳамиятлидир. “Амаллар ниятларга боғлиқдир” ҳадиси битиги ва Имом ал-Бухорийнинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” китоби тасвири монументнинг марказий қисмида – бамисоли унинг гултожи бўлиб ўрин эгаллаган.

Тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, туман аҳлини эзгу ғоялардан бунёд бўлган ушбу муаззам хиёбон билан табриклади. Монументнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

Жараёнлар шодиёнага уланиб, халқ сайлига айланиб кетди. Буюк бобокалонимиз соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан ўтказилган расмлар танлови ғолиблари ва фаол иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш